Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сомалидан қўшинларини олиб чиқиб кетишини эълон қилди
Пентагоннинг билдиришича, бу АҚШ Африкадаги ҳарбий салоҳиятини сусайтиришини англатмайди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Сомалидан Американинг деярли барча ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати хабар берди.
“АҚШ президенти мудофаа вазирлиги ва АҚШнинг Африкадаги қўмондонлигига 2021 йил бошида Сомалидаги ҳарбий хизматчиларнинг катта қисмини бошқа мамлакатларга кўчиришга буйруқ берди”, – дейилади хабарда.
Пентагоннинг билдиришича, бу АҚШ Африкадаги ҳарбий салоҳиятини сусайтиришини англатмайди.
“Бу ҳарбийларнинг бир қисми Африка шарқини тарк этишини билдиради. Аммо қолган кучлар Сомалига қўшни мамлакатларга жойлаштирилади ва улар Сомали ҳудудида операциялар ўтказишга шай ҳолатда туради”, – дея қайд этади Пентагон.
The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Сомалида 700 нафарга яқин америкалик ҳарбий бор. Нашрнинг қайд этишича, уларнинг бир қисми Кения ва Жибутидаги базаларга кўчирилади.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026