Ўзбекистон | 14:28 / 07.12.2020
4234
2 дақиқада ўқилади

2021 йилда таълим, соғлиқни сақлаш ва илм-фанни ривожлантириш учун 55,4 трлн сўм маблағ йўналтирилади

2021 йилда давлат дастурларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, хусусан, узлуксиз таълим тизимини ва фанни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида давлат бюджетидан таълим соҳасига 219 млрд сўм, фанга 168 млрд сўм, соғлиқни сақлашга 395 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Олий Мажлиси Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзидаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда сенаторлар пандемия даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иқтисодиётни қайта тиклаш йўлида амалга оширилаётган ишларни кўриб чиқди.

Жумладан, ижтимоий нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар сони 2021 йилда 1,2 млн оилага оширилиши режалаштирилганлиги таъкидланди. Аҳолини қўллаб-қувватлаш, пул тўланадиган жамоатчилик ишларига, тадбиркорликка кенг жалб этиш асосида бандликни таъминлаш мақсадида Жамоатчилик ишлари жамғармаси орқали 250 млрд сўм, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси орқали 25 млрд сўм, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали 125 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, 2021 йилда аҳолининг муҳтож қатламларини арзон уй-жойлар билан таъминлаш учун қишлоқ жойларда ва шаҳарларда кўп квартирали уйлар қуришни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2,4 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид