Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Бокуга ҳарбий парадда иштирок этиш учун келди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 9 декабрда Озарбойжон пойтахти Бокуга 2 кунлик ташриф билан келди. Туркия раҳбари Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар якунлангани муносабати билан Бокуда ўтадиган ҳарбий парадда иштирок этиши кутилмоқда.
Парадни 10 декабрда Бокунинг марказий стадиони “Азадлиг”да ўтказиш режалаштирилган.
“АзерТАж” ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрдўған ташрифи давомида 10 декабрда ҳамкасби Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказади. Учрашув якунларига кўра икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Аввалроқ Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Ўмер Челик Эрдўғаннинг Озарбойжонга ташрифини тарихий ташриф деб атаганди. У Эрдўған Бокуга Озарбойжон қуролли кучларини ғалаба билан қутлагани боришини таъкидлаб ўтган.
Эрдўған Озарбойжонга аввалги сафарини жорий йилнинг 25 февралида Озарбойжон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилишида иштирок этиш учун амалга оширганди.
27 сентябр куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар авж олганди. Бу уруш ҳар икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ўзаро қарама-қаршиликнинг энг жиддийси бўлди. 9 ноябрда Россия воситачилигида уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида) келишув имзоланди ва уруш тўхтади. Келишувни Озарбойжон ғолиб бўлганининг исботи сифатида қабул қилди ва 10 ноябр мамлакатда ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди. Арманистон учун эса келишув мағлубият сифатида баҳоланди.
Мавзуга оид
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026