Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai роботлар ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics компаниясини сотиб олди
Hyundai 2025 йилга келиб робототехникага 1,5 трлн вонгача (1,4 млрд доллар) инвестиция киритишни режалаштирган.
Фото: Boston Dynamics
Кореянинг Hyundai автоконцерни Япониянинг SoftBank холдингидан роботлар ишлаб чиқарувчи Boston Dynamics компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда The Korea Economic Daily нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шартнома қиймати 1 триллион вонга яқин (921 млн доллар атрофида). Қайд этилишича, Hyundai Motor шартнома қийматининг ярмини тўлайди, қолган қисмини эса унинг шуъба компаниялари тўлайди.
The Korea Economic Daily нашрининг қайд этишича, Hyundai 2025 йилга келиб робототехникага 1,5 трлн вонгача (1,4 млрд доллар) инвестиция киритишни режалаштирган. Аввалроқ Hyundai Motor раиси ўринбосари Эйсун Чунг келгусида концерн бизнесининг 20 фоизи роботлар ишлаб чиқаришга тўғри келишини айтганди.
Hyundai ҳозирда саноат роботларини ишлаб чиқармоқда. Bloomberg агентлигининг ёзишича, Boston Dynamics кўпроқ тадқиқот ташкилотини эслатади, у «технологик илғор, антиқа, лекин норентабел» машиналар ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026