Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Арманистонни Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади
Аввалроқ Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда яна ҳужум ҳаракатлари бошланганини маълум қилганди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон томонини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.
Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилиши қайд этилишига Арманистон томони сабабчи бўлган.
«Ҳозирда у ерда россиялик тинчликпарварлар жойлашган, улар фаолиятларини бошлаган. Менга ҳозир хабар қилишди, кеча арман жангарилари ёки арман армияси қолдиқлари айрим терактларни содир этганига қарамасдан, вазият маълум даражада барқарор. Бу албатта, хавотир уйғотади», — деди Озарбойжон президенти.
Аввалроқ Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда яна ҳужум ҳаракатлари бошланганини маълум қилганди.
27 сентябр куни Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар бошланганди.
9 ноябрда Россия воситачилигида уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида) келишув имзоланди ва уруш тўхтади.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
20:25 / 17.05.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжонга жўнаб кетди
12:06 / 17.05.2026