Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада ҳар ойда уч миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланади
15-16 декабр кунлари мамлакатдаги эмлаш пунктлари харитаси тақдим этилади.
Полшада 8,3 мингдан ортиқ шифокорлар гуруҳи аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлайди. Бу ойига уч миллиондан ортиқ кишини эмлаш имконини беради, деб маълум қилди Полша бош вазири девонхонаси бошлиғи Михал Дворчик.
"Вакцинация дастурини амалга ошириш учун эмлаш билан шуғулланадиган 8319 та гуруҳ ташкил этилди. Мос равишда, ойига 3,4 млн киши эмланиши мумкин", - деди Дворчик.
Унинг сўзларига кўра, 15-16 декабр кунлари мамлакатдаги эмлаш пунктлари харитаси тақдим этилади. Декабр ўрталаридан Полшадаги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда коронавирусга қарши эмланиш зарурлиги тўғрисида фаол тарғибот бошланади.
Дворчик январда Полшага 1,1 млн доза вакцина келтирилишини айтди.
Маълумот берилишича, Полша 60 млн доза коронавирусга қарши вакцина сотиб олган. Фуқаролар бепул эмланиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
10:45 / 29.06.2026
Германия Полшага 300 млн еврогача товон тўлаши мумкин
16:09 / 21.06.2026
Киев ва Варшава ўртасида – «орденлар уруши» кетмоқда
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026