Ўзбекистон | 08:45 / 15.12.2020
19175
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчи BMW X5’да ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 14 декабр куни соат 12:10ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Тўқимачи кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. "BMW X5" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб автомобил ағдарилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид