Жаҳон | 21:46 / 18.12.2020
11470
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Байденнинг ўтиш жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатишга буйруқ берди

Таъкидланишича, Трамп маъмурияти вакиллари байрамдан сўнг ҳамкорликни тиклаш имкониятини очиқ қолдиришган.

Крис Миллер / Фото: Defense.gov via AP

АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Крис Миллер АҚШнинг сайланган президенти Жозеф Байденнинг ўтиш жамоаси билан ҳамкорликни тўхтатиш ва бўлажак маъмурият билан ўтказилиши режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилишни буюрди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Axios портали хабар берди.

Хабарда айтилишича, вазирлик ходимлари Миллернинг қароридан “шокка тушган”.

Улар Миллер нима учун бундай қарорга келганини ва амалдаги президент Доналд Трамп буни маъқуллаганми-йўқми, билишмайди. Бундан ташқари, Байден жамоаси раҳбари мазкур буйруқ ҳақида билмаган.

Таъкидланишича, Трамп маъмурияти вакиллари байрамдан сўнг ҳамкорликни тиклаш имкониятини очиқ қолдиришган.

Порталнинг ёзишича, Миллернинг бу ҳаракати Трамп маъмурияти томонидан Байден жамоасига нисбатан билдирилган энг улкан нафрат ва ишончсизликдир.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид