Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаршида 13 нафар ўсмирнинг ис газидан заҳарланиши ҳолатини Қашқадарё вилоят прокуратураси назоратга олган
Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати томонидан Қаршида 13 нафар ўсмир ис газидан заҳарлангани ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича мазкур ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси ўз назоратига олган. Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
«Аниқланишича, бугун 19 декабр куни соат 06:50 ларда Қарши шаҳридаги хусусий ўқув марказларидан бирининг ётоқхонасида яшовчи 13 нафар ўсмир ётоқхонага ўрнатилган газ билан ишлайдиган иситиш қозонидаги носозлик сабабли заҳарланишган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамдан сўнг уларнинг аҳволи яхшиланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текширув олиб борилиши устидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган», дейилади муносабатда.
Маълумот ўрнида, аввалроқ, 11 декабр куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов 2020 йилда ис гази ва газ портлашидан жабр кўрган фуқаролар ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ жами 52 та ҳолат содир бўлиб, уларда 69 нафар фуқаро жабрланган, 61 нафари вафот этган. Газ портлаши билан боғлиқ 12 та ҳолат кузатилиб, уларда 147 нафар фуқаро жароҳатланган, 19 нафари вафот этган.
Сўнгги пайтларда мамлакатимизда ис гази билан боғлиқ энг даҳшатли ҳодиса 9 декабр Хўжайли туманида содир бўлган эди. Ўшанда бирданига 6 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Мавзуга оид
17:32 / 10.07.2026
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
09:31 / 13.06.2026
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган “сохта прокурор“ ушланди
17:18 / 08.06.2026