Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия элчиси: Ўзбекистон меҳнат мигрантлари учун "Спутник V" вакцинасига буюртма берди
Ўзбекистон томони ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаган.
Фото: Anton Vaganov/REUTERS
Ўзбекистон Россияга ишлаш учун боришни режалаштирган меҳнат мигрантларини эмлаш мақсадида 1 млн доза "Спутник V" вакцинасига буюртма берди, деб маълум қилди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.
"Россияда ишлагани кетаётган меҳнат мигрантларини эмлаш учун 1 миллион доза препарат етказиб бериш бўйича келишув имзоланди", - деди Тюрденев.
Унинг айтишича, 2021 йилда Россиянинг коронавирусга қарши иккинчи - "ЭпиВакКорона" вакцинасини сотиб олиш бўйича келишув имзоланиши режалаштирилган.
Элчининг гапларини ҳозирча Ўзбекистон томонида ҳеч ким тасдиқламади.
4 декабр куни Россия Федерациясининг саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг шахсан ўзи коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини Тошкентга олиб келганди.
Маълумот учун, Россияда август ойида «Спутник V» воситаси коронавирусга қарши вакцина сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Мавзуга оид
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026
Олимлар Нипаҳ вирусига қарши вакцина ишлаб чиқишди
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
15:47 / 06.08.2025