Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимида ишлаб келган Комил Муртазоевич Абдивоҳидов бугун, 21 декабр куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган маълумотга кўра, К.Абдувоҳидов 1965 йилнинг 1 сентябрида Жарқўрғон туманида туғилган. 1989 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги – жарроҳ.
Комил Абдувоҳидов Термиз шаҳар марказий шифохонаси анестезиолог-реаниматологи, гемодиализ бўлими бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, “Сино Мед Термиз” МЧЖ клиникаси раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруқлари билан Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида соғлиқни сақлаш бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Мавзуга оид
13:23 / 12.01.2026
Молхонада сақланган аёл иши бўйича суд ҳукми ўқилди
18:30 / 08.01.2026
Сурхондарёда қўйларига ҳужум қилган бўрини ўлдирган шахс жаримага тортилди
11:36 / 21.12.2025
Қумқўрғондан хушхабар: Ногиронлиги бор шахсларга «совға» деб кредитга ўтказилган уйларнинг қарздорлигини ҳомий ташкилот тўлиқ ёпди
11:34 / 25.10.2025