Ўзбекистон | 20:59 / 25.12.2020
19068
2 дақиқада ўқилади

1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги 9та корхонада монополияга қарши назорат тизими ўрнатилади

«Uzbekistan Airways» , «UzAuto Motors»  каби давлат улушига эга 9та йирик корхонада монополияга қарши кураш назорат тизими жорий этилади. Ушбу синов-тажриба 1 январдан бошланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат иштирокидаги 9та корхонада монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 июндаги фармонида белгилаб қўйилган.

Ҳужжатга мувофиқ, тажриба (синов) тариқасида йўлга қўйиладиган тизим қуйидаги ташкилотларда амал қилади:

  •  «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти
  • «Кварц» акциядорлик жамияти
  • «Асака» акциядорлик тижорат банки
  • «UzAuto motors» акциядорлик жамияти
  • «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти
  • «Навоиазот» акциядорлик жамияти
  • «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти
  • «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
  • «Қизилқумцемент» акциядорлик жамияти.

Маълумот учун, монополияга қарши комплаенс тизимнинг асосий вазифалари қуйидагича:

  • давлат бошқаруви, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишининг олдини олиш;
  • рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш билан боғлиқ хавфларни самарали бошқариш;
  • давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун ўз обрў-эътиборга доир йўқотишларининг олдини олиш;
  • бизнес юритишнинг инсофли амалиётини шакллантириш.

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш қуйидаги мезонларга жавоб берадиган барча субъектлар учун мажбурий ҳисобланади:

  • табиий монополия субъектлари;
  • товар ёки молия бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар;
  • охирги уч йилда товар (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган жами тушумининг ўртача йиллик миқдори ҳажми 30 миллиард сўмдан ошадиган корпоратив буюртмачилар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид