Жаҳон | 01:34 / 27.12.2020
7225
1 дақиқада ўқилади

Карантин коронавирусдан ҳам кўра кўпроқ зарар келтиради – Трамп

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 18,8 миллиондан ошган, 330,6 минг киши вафот этган.

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трамп қатор штатларда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун жорий этилган карантин чоралари вируснинг ўзидан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидлади.

"Демократлар бошқараётган штатлардаги карантин кўплаб инсонлар ҳаётини издан чиқаради. Бу хитой вируси келтирган зарадан ҳам ёмонроқ. Карантинга қарамасдан, Калифорнияда касаллик юқтиришлар ўсди, Флорида ва бошқа штатлар карантинга ёпилмади ҳамда яхши кетмоқда", - деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида.

Ноябр ўрталарида Калифорния ҳукумати пандемия сабабли жорий этилган чекловлар бекор қилинишини тўхтатди. Хусусан, қатор корхона ва мактаблар фаолиятини бошлашни кечиктиришга қарор қилинди. Штатнинг қатор округларида аҳолига заруратсиз уйдан чиқиш тақиқланди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 18,8 миллиондан ошган, 330,6 минг киши вафот этган. Калифорнияда 2 миллиондан ортиқ киши касалликка чалинган, коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони 24 мингга яқинлашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид