Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ билан низо фонида Ироққа ракета ва ҳарбийларини жойлаштирди
Манбаларнинг сўзларига кўра, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси яқин ҳафталарда минтақадаги нишонларга зарбалар бериши мумкин.
Эрон АҚШ билан низо фонида Ироққа қурол-яроғ ва ҳарбийларини ташлади, деб хабар бермоқда Al Qabas нашри.
Хабар қилинишича, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Ироққа кичик масофага мўлжалланган ракета ва дронлар ҳамда энг яхши офицерлардан иборат иккита бўлинмани ташлаган.
Нашрнинг ёзишича, ракеталар Ироқдаги қуролли гуруҳларга тегишли объект ва лагерларга жойлаштирилган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, корпус ҳарбийлари яқин ҳафталарда минтақадаги нишонларга зарбалар бериши мумкин. Тахминларга кўра, бу президент Доналд Трамп лавозимини тарк этганидан сўнг юз беради. Нашр шунингдек, Теҳрон ядрочи физик Муҳсин Фахризоданинг ўлими учун ҳам қасос олишни режалаштирганини тахмин қилмоқда.
Аввалроқ Эрон ўзининг ядровий объектлари яқинида қўшимча тарзда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини жойлаштираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026