Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан талаб юқори бўлган касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизими жорий этилади
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида келгуси йилда профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилиниши, 1 январдан талаб юқори бўлган касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизими жорий этилишини маълум қилди.
«Ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади.
Бунинг учун келгуси йилда профессионал таълим тизими меҳнат бозоридаги талаб ва халқаро андозаларга мос янгича ёндашувлар асосида ислоҳ қилинади. Бундан буён ишчи касблар бўйича талаб қўйишда малака асосий ўринга чиқади.
Шунинг учун, Ҳукумат келгуси йил 1 январдан талаб юқори бўлган ишчи касблар бўйича фуқароларнинг малака даражасини тасдиқлаш тизимини жорий этсин.
Хабарингиз бор, куни кеча Ёшлар форумидаги учрашувимизда ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлаш учун 100 миллион доллар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилдик.
Бундан ташқари, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 триллион сўм ва 50 миллион доллар ажратилади», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
20:09
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
20:05
Болага автомобилни бошқаришга рухсат берганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
18:36
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
17:38