Жамият | 11:53 / 31.12.2020
9155
2 дақиқада ўқилади

Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

 «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати байрам кунлари электр узилмаслиги учун электр энергияси учун қарзларни тўлашга чақирди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини Янги йил билан табриклаган ҳолда, байрам кунлари қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергиясида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

Таъкидлаш жоиз, республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади», дея огоҳлантирмоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ.

Эслатиб ўтамиз, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов 28 декабр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясидан қарздорлик миқдори ҳақида маълумот берганди.

«Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энергияси қарздорлиги – 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Ижобий ҳолатни айтмоқчиманки, 1 октябрда бу қарздорлик – 2 трлн 380 млрд сўм бўлган. 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 млрд сўмга камайишига эришилди», деганди у.

Мавзуга оид