Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Европага газ етказиб бериш бўйича Россиянинг рақобатчисига айланди
Европа мамлакатларига 25 йил давомида йилига 10 млрд куб метрдан ортиқ Озарбойжон гази етказиб берилиши кўзда тутилган.
Озарбойжоннинг SOCAR давлат компанияси Трансадриатика қувури орқали Европага газни тижорий етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда Озарбойжон энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, газ Италия, Греция ва Болгариянинг газ тақсимлаш тизимларига етиб борган.
Европа мамлакатларига 25 йил давомида йилига 10 млрд куб метрдан ортиқ Озарбойжон гази етказиб берилиши кўзда тутилган.
«Европа иттифоқи бир неча йилдан буён Россияга қарамлигини қисқартириш устида иш олиб борди», — дея таъкидламоқда Bloomberg агентлиги.
Агентликнинг ёзишича, Озарбойжон келгусида Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам газ етказиб беришни режалаштирган.
Жанубий газ йўлагини қуришга етти йил вақт ва 33 млрд доллар маблағ сарфланган.
Мавзуга оид
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
22:08 / 18.05.2026