Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даромадларни декларациялашга тезроқ ўтиш ва давлат харидларида имтиёзларни бекор қилиш - Коррупцияга қарши курашда муҳим чоралар белгиланди
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан коррупцияга қарши курашиш халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича йўл харитаси тасдиқланди.
Президент фармонига асосан бир қатор масъул идоралар томонидан ишлаб чиқилган йўл харитасида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни тезлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат харидларининг стратегик субъектларига берилган барча имтиёзларни бекор қилиш, танлов (тендер) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида контрагентлар (шартнома тарафлари)ни текшириш тартибини ишлаб чиқиш ва бошқа бир қатор аксилкоррупцион долзарб вазифалар белгиланган.
Йўл харитасида белгиланган жами вазифалар қуйидагилардан иборат:
- “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш жараёнини тезлаштириш;
- давлат фуқаролик хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга қабул қилиш ҳамда уларнинг касбга оид фазилатлари ва алоҳида хизматлари (меритократия тамойили) асосида хизмат поғоналарида кўтарилишининг шаффоф механизмларини жорий этиш;
- амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат харидларининг стратегик субъектларига берилган барча имтиёзларни бекор қилиш;
- танлов (тендер) шаклида ўтказиладиган давлат харидларида контрагентлар (шартнома тарафлари)ни текшириш тартибини ишлаб чиқиш.
- Жиноят кодексига хорижий давлат мансабдор шахсларига ва халқаро давлат ташкилотларининг мансабдор шахсларига пора берганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш масаласини имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш масаласини имплементация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
- коррупция билан боғлиқ жиноятлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;
- коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базасини шакллантириш;
- коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва соҳаларида коррупция хавф-хатарларини баҳолаш бўйича намунавий услубиёт ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
“Йўл харитасида” белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатимизда коррупциянинг турли кўринишларига барҳам берилишига, соҳага оид ҳуқуқий асосларнинг такомиллаштирилишига хизмат қилади. Шунингдек, мамлакатимизнинг коррупцияга оид ва бошқа халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланишига олиб келади” – дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотида.
Мавзуга оид
12:19 / 15.05.2026
Порахўр ким? – Аксилкоррупция агентлиги коррупционернинг янги портретини тайёрлади
22:18 / 06.02.2026
Коррупционер ташкилотлар, Самарқанддаги непотизм ва кечикаётган қонунлар – Антикор агентлигидан репортаж
20:42 / 31.12.2025
Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери тақдим этилади
18:46 / 31.12.2025