Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада тиббиёт университети таниқли шахсларни навбатсиз эмлагани учун жаримага тортилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, улар биринчи навбатда эмланадиган шифокорлар сифатида қайд этилган.
Варшава тиббиёт университети таниқли шахслар ва сиёсатчиларни коронавирусга қарши навбатсиз эмлагани учун камида 250 минг злотий (70 минг доллар) жарима тўлайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзелский маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу шахслар биринчи навбатда эмланадиган шифокорлар сифатида қайд этилган.
Унинг аниқлик киритишича, қоида бузилиш ҳолатлари текширувнинг биринчи кунидаёқ аниқланган.
Полшада январнинг дастлабки кунларида вакцинация билан боғлиқ можаро юзага келди. Жумладан, евродепутат Лешек Миллер, актриса Кристина Янде коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди.
Полшада вакцинация 27 декабрда бошланди, 15 январдан барча хоҳловчилар эмланиши мумкин. Вакцинация бепул ва ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
09:54 / 28.03.2026