Ўзбекистон | 16:03 / 07.01.2021
16580
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада дронлар ёрдамида аниқланган қоидабузарларга жарима қўллаш бошланди

Фарғона вилоятида дронлар ёрдамида аниқланган қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштириш бошланди. Бу ҳақда 7 январь куни вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилган.

Белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқаролар ҳуқуқбузарликлари аниқланади.

2020 йил 17 октябрдан эътиборан, Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқароларни камералар ёрдамида аниқлаб, жаримага тортиш бошланган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид