Ўзбекистон | 10:57 / 09.01.2021
18448
2 дақиқада ўқилади

Каркас усулида барпо қилинаётган кўп қаватли уйлар қанчалик хавфсиз? Вазир ўринбосари изоҳ берди

Каркас услубида барпо қилинаётган кўп қаватли турар жойлар монолит усулда қурилаётгани учун бақувват ҳисобланади. Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов Kun.uz мухбири саволига жавобан шундай баёнот берди. 

Шерзод Ҳидоятов

-  Республикада кўп қаватли турар жойларни қуриш авжида. Сўнгги вақтларда кузатаётганим кўп қаватли уйлар каркас усулда барпо қилинмоқда. Яъни, устунлар аввал барпо қилиниб, сўнгра деворлари қурилмоқда. Бу уйларнинг хавфсизлик даражаси ўрганиб чиқилганми?

«Қурилиш меъёрлари бор. Қурилиш вазирлиги назорат асосида текширганида сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини биринчи навбатда ўрганади. Конструктив жараёнга доир меъёрларнинг бир неча тури бор. Сиз айтаётган каркасли уйлар монолит тизим бўлиб, жуда ҳам бақувват ҳисобланади. Устунлар ва том қисми бир-бирига уланган ҳолда қурилади ҳамда уни Ўзбекистоннинг 8 ва 9 баллик сейсмик хариталари бор, шунга мувофиқ лойиҳалаштиради. 

Сўнгра, лойиҳа экспертизадан ўтказилади. Ноқонуний қурилишларни тўхтатиш кераклигининг энг асосий сабаби ҳам шу. Экспертизадан ўтказилмасдан ҳар қандай қурилиш ишларини олиб бориш қатъиян ман этилади, чунки бунда сейсмик талабларга жавоб бермаслиги ҳам мумкин», - дея жавоб берди Шерзод Ҳидоятов.

Мавзуга оид