Жаҳон | 23:29 / 11.01.2021
5791
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони подшоҳи коронавирусга қарши эмланди

Саудия Арабистони подшоҳи, 85 ёшли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд коронавирусга қарши эмланди. Саудия Арабистонида декабрда Pfizer ва BioNTech компанияларининг вакцинасини қўллашга рухсат берилганди. 

Фото: Reuters

“Бугун икки муқаддас масжид қўриқчиси коронавирусга қарши профилактик чора сифатида ўз ихтиёрига кўра вакцина олди. Бу ташаббус подшоҳлик сиёсати даволашдан кўра олдини олиш яхшироқ эканидан иборатлигини тасдиқлайди”, деб айтган Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазири Тофиқ бин Фаузан ар-Рабий.

Саудия Арабистони подшоҳи эмлашдан кейин ўзини қандай ҳис қилаётгани маълум қилинмаган.

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмлаш 17 декабрда бошланганди. Шу муносабат билан мамлакатнинг барча ҳудудларида эмлаш пунктлари очилганди. Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд 25 декабрда эмланган. 

Охирги маълумотларга кўра, подшоҳликда пандемия бошидан бери вирусга чалинганлар сони 383 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 6,2 мингни ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид