Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландиядан синтетик наркотика харид қилган фарғоналик шахс аниқланди
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларининг йирик миқдордаги ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Нидерландиядан Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро Д.Н. номига келган почта жўнатмаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, жўнатмада «ABD-BUTINACA» номли, 498,82 грамм синтетик турдаги гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берган.
Таъкидланишича, мазкур почта жўнатмасига буюртма берган ва унга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш мақсадида, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Д.Н мазкур почта жўнатмасини қабул қилиб олиш учун келган пайтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Фуқаро Д.Н.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
«Терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.Н мазкур гиёҳвандлик воситасини интернет дўкони орқали буюртма берганлиги маълум бўлди. Шу тариқа фуқаро Д.Н. ва бошқаларнинг жиноий қилмишлари фош этилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди», – дейилади божхона органлари хабарида.
Аввалроқ, биологик фаол қўшимчалар ичида кокаин олиб кирмоқчи бўлган шахслар, Самарқандда 1 килограммдан ортиқ марихуана савдоси ҳамда Тошкент вилоятидаги хонадонда 8 килограмм оғирликда гиёҳвандлик воситаси аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026