Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сенатнинг янги биноси қурилишини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев 15 январь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, корхоналар фаолияти билан танишди.
Ташқи ишлар вазирлигининг Ислом Каримов кўчасидаги аввалги биноси Олий Мажлис Сенати учун мослаштириб, таъмирланмоқда.
Лойиҳага кўра, 6 қаватли эски бино реконструкция қилиниб, қўшимча объектлар қурилмоқда. Бугунги кунда муҳандислик тармоқлари монтаж қилиняпти, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Хабарда айтилишича, Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш учун 280 ўринли зал ташкил этилмоқда. У миллий нақшлар билан безатилиб, замонавий техникалар билан жиҳозланади.
Президент бу ерда қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

- Парламентимиз фаол ишлаяпти. Мажлислар пайтида битта қонун лойиҳаси соатлаб муҳокама қилинади. Шунинг учун иштирокчиларнинг ҳаракатланиши, саломатлиги, ёши билан боғлиқ ҳар бир жиҳатни эътиборга олиш, шунга яраша қулайлик яратиш зарур. Залга қуёш нури тушиб турса, кайфиятга, ишга яхши таъсир қилади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Янги бинода делегациялар билан учрашувлар, матбуот анжуманлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳам барча шароитлар яратилади.











Мавзуга оид
18:50 / 04.03.2026
Тошкент бош режасининг ўзгариши: энди айрим жойларда 30-40 қаватгача қурилиш қилса бўлади
13:44 / 04.03.2026
Тошкент марказий кўчаларида 200 дан ортиқ дарахтда касаллик белгилари аниқланди
11:47 / 04.03.2026
Тошкентда бекатлар инфратузилмаси янгиланади: 110 та савдо объекти аниқланди
19:02 / 03.03.2026