Жаҳон | 00:29 / 16.01.2021
4435
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги зилзилалар қурбонлари сони 42 нафарга етди

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Ғарбий Сулавеси провинциясида юз берган зилзилалар қурбонлари сони 42 нафарга етди. 

CNA телеканалининг хабар беришича, айни вақтда зилзила марказида қолган Мамужу шаҳрида вайроналар остидан 34 жасад чиқариб олинган, яна 8 киши қидирув-қутқарув операциясидан кейин вафот этган.  

Таъкидланишича, вайроналар остида яна одамлар қолмоқда, бироқ уларнинг сони номаълум. 

Табиий офат ҳудудидан 15 минг киши 10 та эвакуация марказига кўчирилган. 637 киши жароҳат олган. Зилзилалар 300га яқин бинога зарар етказган ва ҳудудда электр ва алоқа таъминотининг издан чиқишига олиб келган.   

15 январ маҳаллий вақт билан соат 2:28да Ғарбий Сулавесида 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Таъкидланишича, 14 январда ҳам ушбу ҳудудда 5,9 магнитудали зилзила юз берган. Умуман олганда, сейсмологик хизмат ушбу ҳудудда 14 январдан бери 28та афтершок қайд қилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид