12:36 / 19.01.2021
4669

Ривожланган давлатларга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётганлар учун «ишчи виза» харажатлари қоплаб берилиши мумкин

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Лойиҳага кўра, ривожланган давлатлар (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар)га ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб беришга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинади.

Бундан ташқари, қарорга Labor-migration дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга БҲМнинг икки баравари (446 минг сўм) миқдорида субсидия бериш масаласини киритиш ҳам белгиланган.

Меҳнат мигрантлари кўп бўлган давлатларда консулхоналар очилади

Top