Фотожамланма: Жо Байденнинг инаугурацияси
АҚШда 46-президент Жо Байденнинг биринчи муддати расман бошланди.
20 январ куни Тошкент вақти билан соат 22:00га яқин Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жо Байден ва 49-вице-президенти Камала Ҳарриснинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
Коронавирус ва оммавий тартибсизликлар эҳтимоли туфайли анъанавий маросимга кўплаб ўзгартиришлар киритилди. Маросим қатнашчилари сони қатъиян чекланди: Конгресснинг ҳар бир аъзоси (538 киши) ўзи билан бир киши олиб келиши мумкин эди.
Анъанага кўра, инаугурацияга аввалги президентлар — Билл Клинтон, кичик Жорж Буш ва Барак Обама ўз рафиқалари билан ташриф буюришди. Жимми Картер кексалиги сабабли, 45-президент Дональд Трамп эса шунчаки истамагани учун маросимга келмади. Трамп бир ярим аср ичида кейинги давлат раҳбарининг инаугурациясини ўтказиб юборган илк президент бўлди. Сўнгги марта 1869 йилда Эндрю Жонсон шу ишни қилганди.
Бу Франклин Рузвельтнинг тўртинчи муддатидан буён кузатилган энг ихчам инаугурация маросими бўлди. Одатда Линколн ёдгорлигидан Капитолийгача бўлган Миллий хиёбонда тўпланадиган оддий томошабинлар сони 200 мингга яқинни ташкил этарди, бу сафар майдонга маросимга кела олмаган ташрифчилар ўрнига ва коронавирус оқибатида вафот этганларни хотирлаш учун рамзий маънода 200 мингта АҚШ байроғи ўрнатилди.
6 январ кунги воқеалар туфайли маросим арафасида бемисл даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилди. Пойтахтга Миллий гвардиянинг 25 мингдан ортиқ жангчиси жойлаштирилди, йўллар тўсилди.
Маросимда Леди Гага АҚШ мадҳиясини куйлади. Ундан сўнг саҳнага Женнифер Лопес ҳам чиқди. Байрам концерти виртуал форматда бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
13:20 / 19.10.2024
Байден: «Яқин Шарқдаги урушни тугатиш вақти келди»
11:20 / 19.10.2024
Байден ГФРнинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
08:00 / 19.10.2024
Байден ва Шолц Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатмасликка ваъда берди
09:50 / 18.10.2024