Жаҳон | 23:23 / 21.01.2021
14476
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг янги биринчи хоними миллатга илк мурожаатини йўллади

АҚШнинг янги биринчи хоними Жилл Байден АҚШ халқига видеомурожаат йўллаб, унда миннатдорлик билдирди.

Фото: The New York Times

Жумладан, биринчи хоним ўз мурожаатида америкаликларни янги президент Жо Байденнинг инаугурацияси билан табриклади.

“Бу мамлакатимиз учун янги ёруғ боб, биз учун барчамизга хизмат қилувчи бирдам ҳукуматга эга умумий Америкага бирлашиш вақтидир”, деб айтган Жилл Байден.

У, шунингдек, “янги президентнинг инаугурациясини миллат фахрига айлантириш учун астойдил меҳнат қилган ҳарбийлар, давлат хизматчилари, тезкор жавоб бериш хизматларига миннатдорлик билдирган.  

Жо Байден 20 январда АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришди. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид