Ўзбекистон | 11:26 / 23.01.2021
4880
1 дақиқада ўқилади

Краснодар ва Қозондан Тошкентга чартер қатновлари амалга оширилади

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Краснодар ва Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

Қайд этилишича, Uzbekistan Airways 2021 йил 9 ва 23 февраль кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Краснодардан Тошкентга жўнаб кетиш вақти 21:20да, етиб келиш вақти 02:50да

Шунингдек, авиакомпания 2021 йил 2, 9, 16 ва 23 февраль кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади. Қозондан Тошкент жўнаб кетиши вақти 18:30да, етиб келиш вақти 23:30да.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга Россия шаҳарларидан ПЗР тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган ва Ўзбекистон виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид