Россия ТИВ АҚШни мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликка чақирди
Ташқи ишлар вазирлиги айрим ОАВнинг Москвадаги намойишларда 40 минг киши қатнашганлиги тўғрисидаги хабарини фейк деб атади.
АҚШ ўзининг ички муаммолари билан шуғулланиши ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашишни тўхтатиши керак. Россия ташқи ишлар вазирлиги Facebook саҳифасида Москвадаги АҚШ элчихонасининг Россияда бўлиб ўтаётган намойишларга нисбатан изоҳига ана шундай жавоб қайтарди.
Вазирликнинг ёзишича, АҚШ элчихонаси Вашингтонда 6 январда бўлиб ўтган намойишлар ва Капитолийга ҳужум қилинишига нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирмаган ҳамда ўлимлар ва қўлга олишларни қораламаган.
Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирлиги айрим ОАВнинг Москвадаги намойишларда 40 минг киши қатнашганлиги тўғрисидаги хабарини фейк деб атади.
"Reuters ҳисобига кўра, шанба куни Москва марказидаги норозилик намойишига камида 40 минг киши тўпланган. Нега биратўла 4 млн эмас? Эслатиб ўтамиз, расмий маълумотларга кўра, гап 4 минг киши тўғрисида бормоқда", - дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 23 январ куни Россияда Алексей Навалний ва бошқа сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш бўйича норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бунга даволанишдан сўнг Германиядан Россияга қайтган мухолифатчининг ҳибсга олиниши сабаб бўлди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
21:36 / 26.10.2024
NYT: хитойлик ҳакерлар Трамп ва Вэнснинг телефонларини бузиб киришга уринди
19:18 / 26.10.2024
Қийин танлов: АҚШдаги мусулмонлар сайловда кимга овоз беришади?
20:57 / 24.10.2024