Бозорлардаги нархлар: арзонлашган помидор ва бодринг, қимматлаган ўсимлик ёғи
Kun.uz'нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари марказий деҳқон бозорларидаги 24 январ, якшанба кунги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.
18 турдаги маҳсулот орасидан, олдинги ҳафталарга нисбатан помидор ва бодринг нархи пасайган.
Водий бозорларида йил бошида бодрингнинг энг сифатлиси килограмми 30 минг сўмдан қимматроққа сотилаётган эди. Энди нарх қарийб икки баробар ташлаган.
Янги йил атрофида нархида бироз ўсиш кузатилган тухум ҳам бироз арзонлашмоқда. Сутнинг литри 5–6 минг сўмдан сотилмоқда.
Гўшт нархида ўзгариш бўлмади: жойларда мол гўшти 55–65 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65–70 минг сўм экани кузатилди.
Ўсимлик ёғининг бир литри айрим жойларда 18 мингга чиққан, пахта ёғи нархида эса бироз пасайиш кузатилмоқда.
Мавзуга оид
08:00 / 07.10.2024
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
08:10 / 20.09.2024
Йирик супермаркетларда айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди
08:00 / 19.09.2024
Иккиламчи уй-жой нархлари бироз кўтарилди
17:25 / 24.08.2024