Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон америкаликларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни сотиб олмоқда – ОАВ
Ҳукумат телефон компаниялари ўз мижозлари жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни бериши учун ордер сўраши лозим бўлгани ҳолда маълумотларни воситачилар орқали суд қарорисиз сотиб олганлиги айтилмоқда.
Пентагон разведка бошқармаси бир неча йиллардан бери суд ордерисиз америкалик ва хорижликларнинг ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотлар базасини сотиб олиш билан шуғулланиб келмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси хабар берди.
Қайд этилишича, охирги икки ярим йил давомида разведка бошқармаси ходимлари сотиб олинган маълумотлар базаси орқали америкаликларнинг ҳаракатланишини кузатиб келган. Ҳукумат телефон компаниялари ўз мижозлари жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни бериши учун ордер сўраши лозим бўлгани ҳолда маълумотларни воситачилар орқали суд қарорисиз сотиб олган, деб ёзади NYT.
Аввалроқ The Wall Street Journal Америка федерал агентликлари мобил телефонлардаги маълумотлардан иммиграцион текширувларда фойдаланиши тўғрисида ёзганди. Газетанинг қайд этишича, ҳукумат мобил телефонлардаги ўйинлар, об-ҳаво ва электрон тижорат иловаларидан олинган маълумотларни ўрганади.
NYT нашрининг ёзишича, Пентагон шунингдек, разведка мақсадларида хорижликларнинг ҳаракатланишини ўрганишда ушбу маълумотлардан фойдаланади.
Қайд этилишича, америкаликлар тўғрисидаги маълумотлар базасини олиш учун махсус рухсат керак. Охирги икки ярим йил давомида бундай рухсат беш марта берилган.
Мавзуга оид
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
11:58 / 25.05.2026
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
21:36 / 08.05.2026