Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президентининг фармони билан Аброрхўжа Турдалиев Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий банк хабарига кўра, унинг зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати, кредит ташкилотларини инспекция қилиш йўналишларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилди.
А.Турдалиев 1979 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Марказий банкида етакчи иқтисодчиликдан бошлаб, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар эса, у Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
23:37 / 23.10.2024
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул улуши 20,7 фоизгача камайди — Марказий банк
20:06 / 18.10.2024
Ўзбекистон молия тизими учун қандай хатарлар бор?
19:18 / 18.10.2024
“Бюджет дефицити каби фундаментал хатарлар муҳимроқ” — Беҳзод Ҳамроев инфляция ҳақида
19:41 / 16.10.2024