Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавирусга қарши эмлаш издан чиқиш хавфи остида қолди
Январ охирларида Pfizer компанияси Италияга вакцина етказиб беришни аввал 29, сўнгра 20 фоизга камайтирганди. Мамлакатда AstraZeneca компанияси вакцинаси билан ҳам муаммо юзага келган: 55 ёшдан катталарни бу вакцина билан эмлаш тавсия этилмаяпти.
Италияда коронавирусга қарши эмлаш издан чиқиш хавфи остида: мамлакатга вакцина етказиб бериш масаласи борасида жиддий муаммолар пайдо бўлди. Бу ҳақда коронавирус билан боғлиқ фавқулодда вазият бўйича комиссар Доменико Аркури маълум қилди, деб ёзмоқда Cosenza Channel.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатга етказиб берилган вакцина миқдори аввал режалаштирилганидан 60 фоизга кам.
«Биз Италияга 28,6 миллион доза вакцина етказиб берилиши схемасидан келиб чиқиб эмлаш ишларини бошлагандик. Эндиликда 11,2 миллион доза вакцина етказиб берилиши схемаси бўйича эмламоқдамиз», — деди Аркури.
Январ охирларида Pfizer компанияси Италияга вакцина етказиб беришни аввал 29, сўнгра 20 фоизга камайтирганди. Мамлакатда AstraZeneca компанияси вакцинаси билан ҳам муаммо юзага келган: 55 ёшдан катталарни бу вакцина билан эмлаш тавсия этилмаяпти.
Охирги ҳафталарда ЕИ коронавирусга қарши вакцина етказиб берилиши борасида қатор муаммоларга дуч келди. 15 январда Pfizer компанияси Европа мамлакатларига вакцина етказиб бериш ҳажми қисқартирилишини маълум қилди. 23 январда эса Bild газетаси AstraZeneca компанияси Европага кутилаётган миқдорда вакцина етказиб бера олмаслиги тўғрисида хабар берди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026