23:45 / 03.02.2021
7861

Амалдорлар навоийхонлик челленжида қатнашмоқда

Ҳукумат вакиллари Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб #baytchellenj’да иштирок этишмоқда.

Озодбек Назарбеков ва Шерзод Шерматов

Челленжни маданият вазири Озодбек Назарбеков бошлаб берди. У Навоийнинг «Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас» мисраси билан бошланувчи ғазалининг биринчи байтини ўқиб, халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга чақириқ ташлаган.

Шерзод Шерматов чақириқни қабул қилган ҳолда, мактаб ўқувчилари билан биргаликда челленжни давом эттирди. Халқ таълими вазири челленжда иштирок навбатини Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаевга топширган.

Амалдорлар ғазал ўқиш билан бирга, бошқаларни ҳам #baytchellenj'да қатнашишга даъват этишмоқда. Бунинг учун Навоий ғазалларидан парча ўқиб, ижтимоий тармоқларга #baytchellenj ҳештеги билан жойлаштириш керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни ўзбек мумтоз адабиётининг энг йирик номояндаси ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги нишонланади.

Top