Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021 йил 3 февраль куни соат 10:00 - 18:00лар оралиғида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Яшнободтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг Султонали Машҳадий кўчаси ерости газ қудуғидаги "компенсатори"да газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу муносабат билан туманнинг Махтумқули кўчасидаги 7та кўп қаватли уйларнинг 300та, Султонали Машҳадий кўчасидаги 15та кўп қаватли уйларнинг 55та, 1-тор кўчасидан 2та кўп қаватли уйнинг 55та ҳамда барча ерли аҳоли хонадонлари, шунингдек, улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши айтилган. “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
10:07 / 10.07.2026
Тошкентда Авиасозлар кўчасида транспорт ҳаракати чекланади
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
19:41 / 04.07.2026
Коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар сони кескин ортган – Рақобат қўмитаси
18:41 / 23.06.2026