Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ санкцияларни бекор қилмаган ҳолда Эроннинг ҳолатини енгиллаштириш йўлини изламоқда – Bloomberg
Айрим маълумотларга кўра, Оқ уйнинг янги раҳбари аввалги президент Доналд Трампнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш тўғрисидаги фармонини бекор қилиши ҳам мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ядровий келишувга қайтиш учун қадам сифатида иқтисодий санкцияларни сақлаб қолган ҳолда Эроннинг молиявий аҳволини енгиллаштириш йўлларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентлик манбаларининг маълумот беришича, муҳокама қилинаётган йўллардан бирида коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун Эронга Халқаро валюта жамғармаси томонидан қарз берилиши ҳамда мамлакатга халқаро инсонпарварлик ёрдами етказилишига тўсиқ бўлаётган тақиқларни юмшатишни кўзда тутилмоқда.
Айрим маълумотларга кўра, Оқ уйнинг янги раҳбари аввалги президент Доналд Трампнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқиш тўғрисидаги фармонини бекор қилиши ҳам мумкин. Аммо Эронга нисбатан киритилган барча санкцияларни тўлиқ бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти.
Аввалроқ Оқ уй АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувга қайтиши Теҳронга боғлиқлигини маълум қилганди.
2018 йилда ўша пайтдаги АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг Эрон ядровий дастури бўйича келишувдан чиқиши тўғрисида қарор қабул қилганди. Шундан кейин Вашингтон Теҳронга нисбатан санкцияларни қайта тиклаганди.
Ядровий дастур бўйича келишув 2015 йилда Эрон, БМТ хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия иштирокида имзоланган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026