Дарё ўзанларидан қум-шағал қазиб олиш учун «Ўзтрансгаз» билан келишган ҳолда лицензия берилиши керак – Сенат
Cенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида магистрал дарё ўзанлари ва каналлардан қум ва шағал қазиб олиш учун лицензия «Ўзтрансгаз» билан келишилган ҳолда берилиши керак экани таъкидланган.
Ялпи мажлисда иқтисодий объектлар хавфсизлигини таъминлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди. Қайд этилишича, бу борада ҳукумат томонидан ўрганиш олиб борилган. Бироқ сенаторлар томонидан парламент сўровида кўтарилган айрим масалаларнинг ечимига етарли даражада эътибор қаратилмагани таъкидланган.
«Хусусан, магистрал газ қувурларининг дарё ўзанлари ва каналлардан очиқ ҳолатда кесиб ўтган участкалари яқинида ташкил этилган норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари олиб борилиши, ушбу ҳудудларда бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига, магистрал газ қувурларидаги газ оқимининг авария сабаб тўхтатилишига ва республика миқёсида табиий газ таъминотининг бир маромда етказиб берилишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишлари учун тегишли ваколатли органлар томонидан лицензия бериш ишлари «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари билан расмий келишилган ҳолда ташкил қилиш кераклиги ҳамда ҳукумат томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифалар ижросининг бориши тўғрисида 2022 йил 1 январга қадар ҳар ярим йилда Сенатга маълумот тақдим этиб борилиши билдирилди», дейилади юқори палата ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.
Таъкидланишича, мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинган.
Мавзуга оид
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
14:50 / 18.12.2024
Сенат 2025 йилга мўлжалланган давлат бюджетини маъқуллади
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024