Telegram январ ойида дунёда энг кўп юклаб олинган илова бўлди
Sensor Tower компаниясининг маълумот беришича, мессенжер 63 млн марта юклаб олинган ва ўрнатилган
Telegram мессенжери TikTok ва WhatsApp’ни ортда қолдириб, январ ойида энг кўп юклаб олинган иловага айланди.
Бозорларни таҳлил қилиш билан шуғулланувчи Sensor Tower компаниясининг маълумотига кўра, Telegram 63 млн марта кўчириб олинган ва ўрнатилган бўлиб, бу 2020 йил январ ойидагига нисбатан қарийб тўрт бараварга кўпдир. Энг катта ўсиш Ҳиндистон ва Индонезияга тўғри келади.
Иккинчи ўринга TikTok жойлашди (62 млн марта юклаб олинган).
Signal, Facebook ва WhatsApp ҳам етакчилар бешлигидан ўрин олди. Telegram Google Play дўконида рақобатчиларини катта фарқ билан ортда қолдирган бўлса, Apple дўконида тўртинчи ўринни эгаллади.
АҚШда 6 январ куни собиқ президент Доналд Трамп тарафдорлари конгресс биносига ҳужум уюштирганидан сўнг кўплаб ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтларини блоклади ва экстремистик контентга қарши курашни кучайтиришини эълон қилди. Дунёдаги энг оммабоп мессенжерлардан бири WhatsApp хабар жўнатиш қоидаларини кескинлаштирди. Бунинг ортидан бошқа мессенжерлар оммалаша бошлади.
Мавзуга оид
21:01 / 31.12.2024
Венесуэла Олий суди TikTokʼни 10 млн доллар жаримага тортди
20:56 / 31.12.2024
Павел Дуров рус медиа каналларига Европа Иттифоқи санкция киритганини тан олди
21:30 / 30.12.2024
Telegram Малайзияда лицензия олиш учун ариза берди
00:26 / 29.12.2024