Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулда уй ҳайвонларидан коронавирусга тест олинади
Агарда тест мусбат чиқадиган бўлса, жонивор 14 кунлик карантинга жўнатилади.
Сеул ва унинг атрофидаги шаҳарларда 9 февралдан уй ҳайвонларидан коронавирусга тест олиш бошланади.
Қандайдир симптомлар, масалан, қалтираш, йўталиш, нафас олишнинг қийинлашиши, кўз ёки бурундан кўп суюқлик келиши кузатилган ит ва мушуклардан коронавирусга тест олинади.
Агарда тест мусбат чиқадиган бўлса, жонивор 14 кунлик карантинга жўнатилади. Аммо у карантинни махсус марказда эмас, ўзи яшайдиган уйда ўтайди.
Маълумот берилишича, Жанубий Кореяда январда мушукда коронавирус аниқланган. Ушбу ҳолат Чинжу шаҳрида қайд этилган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026