Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ адлия вазирлиги Трамп тайинлаган федерал прокурорларни истеъфога чиқаради
Маълумот беришича, истеъфо тўғрисидаги тегишли талабномалар 56 нафар прокурорга юборилади.
Сешанба куни АҚШ адлия вазирлиги собиқ президент Доналд Трамп томонидан тайинланган федерал прокурорларнинг истеъфосини талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда CNN телекомпанияси хабар бермоқда.
Телекомпаниянинг маълумот беришича, истеъфо тўғрисидаги тегишли талабномалар 56 нафар прокурорга юборилади. Ушбу рўйхатга ҳозирда муҳим суриштирувлар олиб бораётган Делавэр штати прокурори Дэвид Вайс ва Коннектикут штати прокурори Жон Дарем киритилмайди.
Қайд этилишича, адлия вазири вазифасини бажарувчи Монти Уилкинсон улар ҳозирча ўз лавозимларида қолишлари ҳақида ҳар иккисини хабардор қилган.
Вайс АҚШ президенти Жо Байденнинг ўғли Хантерга нисбатан солиқ текширувлари ўтказилишини назорат қилмоқда. Дарем ўтган йилдан буён АҚШ махсус хизматлари Трампнинг сайловолди штабини кузатгани ҳолати бўйича текширув олиб бормоқда
Адлия вазирлиги 56 нафар прокурор қачон истеъфога чиқиши борасида маълумот бермаган.
Ушбу амалиёт маъмурият алмашган пайтда юз берадиган одатий жараён ҳисобланади. Тўрт йил аввал Оқ уйга Трамп келганидан сўнг Барак Обама тайинлаган 46 нафар федерал прокурор истеъфога чиқарилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026