Ўзбекистон | 17:09 / 09.02.2021
4320
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

2021 йилнинг 9 феврал куни Яшнобод туманининг Боку кўчасида сув таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етган.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, бунинг натижасида газ сизиб чиқиши (авариявий) ҳолати содир бўлиб, тезкор бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил этилган ҳамда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.

Қайд этилишича, туманнинг Обод маҳалла кўчасидаги 21та кўп қаватли уйларнинг 1050таси ҳамда Маъруф, Қашқадарё, Боку ва Фарғона йўли кўчасидаги жами 533та ерли хонадонларга газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид