Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Қўйилган вазифалар ижроси бўйича қаттиқ сўров бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилда режалаштирилган вазифалар бўйича селекторда ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш масаласи долзарблиги ҳақида гапирди.
«Ҳар бир ҳоким ва унинг ўринбосарлари, сектор раҳбари, иқтисодий комплексга кирувчи раҳбарлар, маҳалла раиси ўз ҳудудидаги ресурс ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, қанча янги иш ўринлари яратади, тушум ва аҳоли даромадини қанчага кўпайтиради, каби саволларга жавоб излаши керак.
Ҳар бир ҳудуд раҳбари маҳаллабай «ўсиш нуқталари»ни оқилона ишлатиш бўйича тизим жорий қилади.
Бир нарсани ҳамма билиб олсин. Қўйилган вазифалар ижроси бўйича қаттиқ сўров бўлади.
Бежизга қатор тармоқ ва ҳудуд раҳбарларини ишдан олмадик ва зарур бўлса, бу жараён ҳали яна давом этади.
Кеча имзоланган фармон асосида, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш бўйича ўқитиш ва кучайтирилган назорат тизимини йўлга қўяди.
Давлат дастури бўйича қуйидаги йўналишларда ишларни жадал ташкил этиш керак.
Қўчқоров бошчилигидаги иқтисодий ва Умурзоқов бошчилигидаги инвестиция комплекслари давлат дастури доирасида иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ 113та топшириқ ижросига масъул.
Янги иш ўринларини «маҳаллабай» ташкил этиш бўйича жорий йилда давлат дастури доирасида катта имкониятлар яратилди.
Ҳар бир туман ва шаҳар сектор раҳбари ўз ишини бошламоқчи бўлганларга 7 миллион сўмгача субсидия, касбга ўқимоқчи бўлган эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўмдан компенсация ва оилавий тадбиркорлик учун йўналтириладиган 6 триллион сўмдан қандай фойдаланишни аниқ билиши керак.
Бунинг учун Қўчқоров, Ҳусанов икки ҳафта муддатда «темир дафтар», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарларига кирган фуқароларга ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилишга 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш тартибини тасдиқлаб, уни амалиётга киритиши керак.
Бу орқали вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари биринчи чоракда 7 минг нафар, биринчи ярим йилликда 10 минг нафар ва йил якунига қадар яна 10 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаши шарт», деган президент.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026