Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов Токио олимпиадасига тайёргарлик бўйича кўрсатмалар берди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида эндиликда бу соҳага ҳам жавобгар бўлган бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 2021 йил Токиода ўтказиладиган ёзги олимпия ҳамда паралимпия ўйинлари олдидан спортчилар ва мураббийларга мотивация улашиш, улар мусобақага кўтаринки тайёргарлик кўриши учун шароит яратиш масалалари ҳақида сўз борди.
«Ўзбекистонлик спортчилар ҳозиргача Токиода ўтадиган ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларига жами 42 та лицензияни қўлга киритган. Ҳозирда атлетлар яна 68 та лицензия учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси умумий ҳисобда олимпия ва паралимпия ўйинларига 110 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган, бунинг учун имкониятлар етарли», деди Азиз Абдуҳакимов йиғилишда.

Йиғилишда Токио-2020 ўйинларида қатнашувчи ўзбекистонлик спортчилар учун узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этилаётгани айтилди. Маълум бўлишича, терма жамоаларга 17 та спорт тури бўйича 22 нафар малакали хорижлик мураббийлар жалб этилган.
Олимпия спорт турлари бўйича миллий жамоалар жорий йилнинг 25 июнигача 20 та спорт тури бўйича 49 та халқаро лицензион мусобақада иштирок этиши режалаштирилган.
Йиғилишда Азиз Абдуҳакимов барча вилоятларнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиларига Токио-2020 ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамда лицензиялар учун кураш олиб бораётган ҳар бир спортчининг ижтимоий ҳолидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг муаммоларини жиддий ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди, бу уларнинг нуфузли спорт мусобақасига янада яхши тайёргарлик кўриши учун мотивация бўлишини таъкидлади.
Шунингдек, 2025 йил Тошкентда ўтадиган ўсмирлар IV Ёзги Осиё ўйинларига, 2024 йил Париж шаҳрида бўладиган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига ҳам тайёргарлик масаласига ҳам эътибор қаратилди. Ушбу мусобақаларда иштирок этиши мумкин бўлган ёшлар орасида селекция ишларини ҳозирдан кучайтириш, уларнинг пухта тайёргарлик кўриши учун барча шароитларни яратишга доир таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
17:39 / 27.11.2025
Тошкентда чангга қарши кураш доирасида ўнлаб фаввора ва суғориш тармоғи ишга туширилди
09:56 / 27.11.2025