23:47 / 13.02.2021
7737

Ўзбекистонда 100та уй хўжалигига 49та енгил автомобиль тўғри келмоқда

Бу кўрсаткич 10 йил олдин 21та, 5 йил олдин 42та эди.

Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари бўйича натижаларни эълон қилди.

Унга кўра, 2020 йилнинг январь–декабрь ойларида 100та уй хўжалигига 49та енгил автомобил тўғри келган.

Маълумот учун, 2010 йилда 100та уй хўжалигига 21та, 2015 йилда 42та енгил автомобиль тўғри келган.

Шунингдек, 2020 йилнинг январь–декабрь ойлари ҳолатига кўра, 100та уй хўжалигига тўғри келадиган телевизорлар сони 162 тани ташкил этган.

Маълумот ўрнида, бу кўрсаткич 2010 йилда 132та, 2015 йилда эса 152та экани қайд этилган.

2020 йил давомида 100 та хонадонга тўғри келган мобил телефонлар сони 287та экани маълум қилинди.

Бу кўрсаткич 2010 йилда 145 тани, 2015 йилда эса 234 тани ташкил қилган.

Top