Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия ва Австрия чегарасида узунлиги 40 километрли навбат юзага келди
Италиялик юк машинаси ҳайдовчиларининг аксарияти Австрия орқали Германияга ўтади.
Янги қоидаларга кўра, Австрияга киришда коронавирусга топширган тести манфий чиққанлиги тўғрисидаги маълумотномани кўрсатиш лозим. Бунинг натижасида Австрия ва Италия чегарасида улкан навбатлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Ansa агентлиги.
Чегарани кесиб ўтишдан 48 соат аввал тест топширилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишни Германия ҳам жорий этган. Италиялик юк машинаси ҳайдовчиларининг аксарияти Австрия орқали айнан Германияга ўтади.
Чегарада юк машинаси ҳайдовчилари учун коронавирусга тест топшириш ва шу заҳоти натижани олиш мумкин бўлган пунктлар очилган.
Аммо шунга қарамасдан, янги тартиб кўпкилометрли навбатлар юзага келишига сабаб бўлди. 15 феврал куни А22 автойўлидаги юк машиналаридан иборат навбатнинг узунлиги 40 километрга етган.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026