Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техасдаги қаҳратон совуқ Европада газ нархи кўтарилишига сабаб бўлди
Техас ҳукумати қаҳратон совуқ сабабли штатдан ташқарига газ экспортига чеклов қўйди.
Техасда юз берган аномал совуқ ва газ экспортининг вақтинча тақиқланиши натижасида Европада газ нархи кўтарилди.
18 феврал куни Ҳолландиянинг бутун жаҳондаги нархларга таъсир кўрсатувчи TTF ҳабида минг куб метр газ нархи 213 долларгача ошди.
Техас ҳукумати қаҳратон совуқ сабабли штатдан ташқарига газ экспортига чеклов қўйди. Паст ҳарорат электр энергияси таъминотида узилишларга сабаб бўлмоқда, нефт қазиб олиш камайган.
Европадаги ерости омборларида газ захираси 40 фоиздан камайиб кетди – пайшанба куни захира 39,82 фоизни ташкил этди.
Gas Infrastructure Europe порталининг маълумот беришича, Германияда газ захираси 31,72 фоизга, Австрияда 42,2, Чехияда 37,14, Польшада 49,52, Францияда 26,48 фоизгача камайган.
Мавзуга оид
08:26 / 09.07.2026
Жаҳон газ бозорида қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
19:41 / 04.07.2026