Жаҳон | 21:16 / 24.02.2021
4219
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконг аҳолисига харажатлар учун пул тарқатилади

Ҳонгконг ҳукумати ўтган йил февралида аҳолига дўконлардан нарса сотиб олиши учун 10 минг ҳонгконг долларидан тарқатганди.

Фото: РИА Новости

Ҳонгконг аҳолисига беш минг ҳонгконг долларига (645 долларга яқин) тенг купонлар шунчаки тарқатилади, деб ёзмоқда Hong Kong Free Press.

 Маҳаллий ҳокимиятнинг фикрича, бу истеъмолчилар харажатларини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Ушбу дастур учун 36 миллиард ҳонгконг доллари сарфлаш режалаштирилган, ундан 7,2 миллионга яқин киши фойдаланиши мумкин. Ҳар ойда минг ҳонгконг долларига тенг купон берилади.

Ҳонгконг ҳукумати ўтган йил февралида аҳолига дўконлардан нарса сотиб олиши учун 10 минг ҳонгконг долларидан тарқатганди.

Ўтган йилнинг июнида Пекин ҳокимияти ҳам дўкон, ресторан, спорт, таълим ёки саёҳат учун аҳолига 12,2 миллиард юанлик (1,7 миллиард доллар) ваучер тарқатган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид