Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар мажбурий тартибда ягона платформага уланади
Президент “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассислигида “IT-Med” масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
“IT-Med” МЧЖ зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
- соғлиқни сақлаш тизими ва ташкилотларидаги жараёнларни оптималлаштириш, рационаллаштириш, стандартлаштириш ва автоматлаштириш;
- соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини ривожлантириш учун амалга ошириладиган ҳамда халқаро молия ташкилотлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрлари, концепциялари ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
- тиббиёт ва фармацевтика соҳасида ахборот технологияси ва коммуникациялари сиёсати ва стандартларини жорий этиш;
- “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимлари ягона комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, уларнинг бошқа давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;
- соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараён ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани амалиётга татбиқ этиш;
- қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида инвесторлар, бизнес ҳамкорлар ва аутсорсинг хизматларини жалб қилиш;
- тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ўзида қамраб олувчи соғлиқни сақлашнинг ахборот тизими ягона платформасини жорий этиш.
Белгиланишича:
- 2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич ягона платформага уланади;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда “IT-Med” МЧЖ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
“IT-Med” МЧЖ Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026