Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда ўзбекистонлик фуқаро оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида вафот этди
Истанбул шаҳри прокуратураси хабарига кўра, жорий йилнинг 23 феврал куни Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қасддан баданга ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабарига кўра, натижада фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли Истанбул шаҳрининг Башакшеҳир давлат шифохонасида вафот этган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан қатъий назоратга олиниб, Туркиянинг ваколатли органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош консулхона томонидан фуқаро жасадини Ўзбекистонга дафн қилиш учун жўнатиш мақсадида барча зарур бўлган ҳужжатлар расмийлаштирилиб, марҳумнинг оила аъзоларига керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилгани айтилади.
Мавзуга оид
22:47 / 21.12.2025
Туркияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
15:00 / 28.11.2025
Германиялик оила Истанбулда инсектицид билан заҳарланиш оқибатида вафот этди
09:52 / 21.11.2025
Истанбул порти россиялик сайёҳлар бўлган кемага тўхташга рухсат бермади
11:27 / 07.11.2025